Мактабда узоқ йиллар ишлаган устозлар Тўхтаев Нурмахмат ва Тўхтаев Йўлчи хотирасига футбол ва шахмат турнирлари бўлди.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мактабимизда узоқ йиллар директор бўлиб ишлаган Тўхтаев Нурмахмат ҳамда математика фани ўқитувчиси Тўхтаев Йўлчи хотирасига бағишланган футбол ва шахмат турнирлари ўтказилди.
Футбол турнирида 1–4-синфлар ўртасида 4-"Д", 5–7-синфлар ўртасида 6-синф, 8–11-синфлар ўртасида 9-синф ўқувчилари ғолиб бўлди.
"Хотира абадий, қадр муқаддас" маънавий-маърифий тадбирида уруш қатнашчилари ёдгорлигига гулчамбар қўйилди, фахрий устозлар номлари ёд этилди ва турнир ғолиблари тақдирланди.