1-сентабр муносабати билан мактабда тантанали тадбир ўтди, 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди.
Мактабимизда 1-сентабр — Мустақиллик куни ҳамда Билимлар куни муносабати билан кўтаринки руҳдаги байрам тадбири ўтказилди. Унда Ватан мустақиллигининг тарихий аҳамияти, тинчлик ва осойишталикнинг қадри ҳақида сўз юритилди.
Мактаб остонасига илк бор қадам қўйган 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди ва "Салом, мактаб" шиори остида суратга тушилди.